Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Свидетельство о публикации

Автоматическая выдача свидетельства о публикации в официальном СМИ сразу после добавления материала на сайт - Бесплатно

Добавить свой материал

За каждый опубликованный материал Вы получите бесплатное свидетельство о публикации от проекта «Инфоурок»

(Свидетельство о регистрации СМИ: Эл №ФС77-60625 от 20.01.2015)

Инфоурок / Начальные классы / Рабочие программы / Разработка на тему "Янги йил базми"
ВНИМАНИЮ ВСЕХ УЧИТЕЛЕЙ: согласно Федеральному закону № 313-ФЗ все педагоги должны пройти обучение навыкам оказания первой помощи.

Дистанционный курс "Оказание первой помощи детям и взрослым" от проекта "Инфоурок" даёт Вам возможность привести свои знания в соответствие с требованиями закона и получить удостоверение о повышении квалификации установленного образца (180 часов). Начало обучения новой группы: 28 июня.

Подать заявку на курс
  • Начальные классы

Разработка на тему "Янги йил базми"

библиотека
материалов

hello_html_m65cf7f39.gifhello_html_1b247216.gif



85 Х.Олимжон номли умумий ўрта мактаб





C:\Users\Oriflame\Desktop\images.jpg





























2015-2016 ўқув йили



Жібек жолының жаңа жылдық ертегі”

1 – бошловчи

Янги йил келмоқда дилга солиб завқ,

Умрим китобида бўлиб зар варақ.

Юртимда бошланар яна тантана

Шодлик ва қувончлар элга олиб кел,

Шамолдек шошилиб куйлар чалиб кел.


2 – бошловчи

Сенга интиқ булди қанчалар кўнгил

Элимга ҳуш келдинг бу кун Янги йил.

Қадаминг биз учун муборак келсин

Олам яна шодлик, қувончга тўлсин.

Эй азиз юртимнинг ёшу-қариси

Янги йилларингиз муборак бўлсин.


3 – бошловчи

Умр давом этар фаоллар ўтар,

Дунёдан не улуғ асллар ўтар.

Яхшилик, ёмонлик, не сирлар ўтар

Биз сени кутармиз лазиз Янги йил

Соғиниб ўтармиз азиз янги йил.


1 – бошловчи

Ассалому алайкум азиз меҳмонлар, қадрли устозлар, жонажон ўқувчилар. Мана 2015 йил ҳам ниҳояланиб, 2016 йил эшик қоқиб келмоқда. Ҳаммангизни кириб келаётган янги 2016 йил билан муборакбод этамиз. Ёзнинг жазирамасидай, жозибали юзингизни табассум тарк этмасин. Кузнинг тўкин – сочинлигидай насибангиз улуғ, дастурхонимиз тўкин бўлсин. Қишнинг оппоқ қоридай ниятингиз пок бўлсин.


Ниятингиз оқ бўлсин тоғ виқоридай

Юзингиз қизил бўлсин боғ аноридай

Ҳаётингиз соз бўлсин созчи торидай

Байрамингиз муборак азизлар!






2 – бошловчи

Қадірлі күн құрметті ата-аналар, ұстаздар және оқушылар. Міне, бәріміз сағына күткен Жаңа жыл мерекеміз-де келіп жетті. Аз уақыттан соң ескі жылменде қоштасып, оған жыл бойы бізге жасаған жақсылығы мен қамқорлығына алғыс айтып, Жаңа жылды қарсы аламыз. Жаңа жылдың бізгек әкелер сыйлығы үлкен.

Көңілде көп қуаныш,

Әр көңілде жақсылық

Кетер жылға мың алғыс,

Әкелген көп жақсылық.


3 – бошловчи

Добрый день дорогие гости, учителя и ученики. С наступающим новым годом! Желаем вам в новом году счастье, блогополучие в семье, крепкого здаровье. Пусть исполнятся в новом году все ваши желания.


Радуются дети, завтра новый год,

Это значить скоро дед мороз придет.

Он поставит ёлочку во дворе,

Чтобы было весело детворе.


1 – бошловчи

Янги 2016 йил барча – барчамизга қучоғида гулу – лолалар, шодлигу – қувончлар олиб келаётган бўлсин. Ҳар бир байрам турли ўзгаришлари билан бир – биридан ажралиб туради.


2 – бошловчи

Янги йил ҳақида тўхталсак, ранг – баранг лампочкалар билан безатилган кўм – кўк арчамиз, узоқ тоғу – тошлардан, ўрмону – қирлардан шошиб келган Қорбобо – ю, Қорқизлар ўзгача файз киритади. Қани биргаликда уларни даврага таклиф қилсак.


3 – бошловчи

Энди Қорбобожон, Қорқиз яхшилаб ўриндиқларга жойлашиб, 5-синфларнинг тайёрлаб келган байрам концертини томоша қилинглар.




1 – бошловчи

Ана энди байрамимизни чиройли рақс томоша қилиб бошласак. 5-“Б” синф ўғил боллари ижросида рақс “Андижон полькаси”


2 – бошловчи

Эндиги навбат 5 – «А» синф томоноидан табрик шеърларга.


3 – бошловчи

Навбат 5 – “В” синф томонидан тайёрланган сахна кўринишига “Келинлар қўзғолони”дан парча.


1 – бошловчи

Янги кун келтирсин бахт – омад, қувонч,

Ҳеч қачон дўстлардан кетмасин ишонч.

Самимий бўлсин суҳбатда сўзлар,

Ёшланса, қувончдан ёшлансин кўзлар.

Яхши сўз, мақтовлар янграсин доим,

Омад яқин дўстингиз бўлсин илойим.

Навбат 5 – “Б” синф томонидан табрик шеърларга.


2 – бошловчи

Янги йил оқшоми олам хуснкор

Дунё беғубордир, қалбларда баҳор.

Завқ билан боқаман, гўзалдир борлиқ,

Янги йил ҳуш келдинг, келтиргин поклик.

5 – “А” синф қизлари ижросида рақс томоша қилинг


3 – бошловчи

Табассумга буркансин дунё,

Қордек оппоқ бўлсин дилингиз.

Бўлсин қордек тоза мусаффо,

Қадам қўйган Янги йилингиз.

Навбат 5 – “В” синф томонидан табрик шеърларга


1 – бошловчи

Навбат интермедияга “Эмоушин” ҳамда “Афицант”.


2 – бошловчи

Навбат рақсга 5 – “А” синф ўғил боллари ижросида .



3 – бошловчи

Эндиги навбат 5 – “Б” синф қизлари ижросида “Қорбўрон ўйнаймиз” қўшиғи.


1 – бошловчи

5 – “В” синф қизлари ижросида “Янги йил” рақси.


2 – бошловчи

Интермедия

3 – бошловчи

Рақс

1 – бошловчи

Шу билан азиз устозлар, тенгдошлар. Янги 2016 йилни кутиб олиш учун мўлжалланган байрам кечаси ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Келаётган Янги йил – барча-барчангизга бахт-омад, соғлик, юртимизга тинчлик, дастурхонларимизга тўкин-сочинлик олиб келсин. Ҳар бир хонадонда кулгу, ҳушчақчақлик баралла эшитилиб турсин.


2 – бошловчи

Бугунги байрам кечасини якунлаш учун сўз навбатини мактаб тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Собиржон ака Адилметовга.


3 – бошловчи

Сени энг интизор кутган болалар,

Эшикда совғалар кутган болалар.

Энди улғайганин унутган улар,

Қалби боладек соф юрсин Янги йил.


1 – бошловчи

Сен эса келасан кетаверасан,

Бошимдан бир силаб ўтаверасан.

Сеҳрли қўшиғинг айтаверасан,

Майли, ҳар гал шундай кирсин Янги йил.


2 – бошловчи

Шу билан Янги йил байрамига бағишланган тадбиримиз ўз ниҳоясига етди. Эътиборинглар учун раҳмат!!!


Подайте заявку сейчас на любой интересующий Вас курс переподготовки, чтобы получить диплом со скидкой 50% уже осенью 2017 года.


Выберите специальность, которую Вы хотите получить:

Обучение проходит дистанционно на сайте проекта "Инфоурок".
По итогам обучения слушателям выдаются печатные дипломы установленного образца.

ПЕРЕЙТИ В КАТАЛОГ КУРСОВ

Автор
Дата добавления 23.12.2015
Раздел Начальные классы
Подраздел Рабочие программы
Просмотров1149
Номер материала ДВ-281602
Получить свидетельство о публикации
Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх